Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик мабуот хизмати хабар берди.
Жумладан:
полковник Сотволдиев Шухратжон Хошимович Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;
полковник Исмоилов Абдувохид Саломович Вазирлик Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Аминкулов Бехзод Ибрахимович Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Шеробод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.