2019 йил 2 ноябр куни соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳар, Боёвут кўчасида яшовчи фуқаро Ф.К. яшаш хонадонида ўрнатилган сув исситиш газ «колонка"сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

Марҳумнинг турмуш ўртоғи Д.В. эса ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.