4 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки опа-сингил ўқувчилар ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди ИИВнинг «Постда» газетаси сайти.
Хабарда қайд этилишича, қизлар отаси билан Tico автомобилида бўлган. Tico А-373 автойўлининг 54-километрида асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Nexia машинасига йўл бермаган. Тўқнашув натижасида Tico ҳайдовчиси бошқарувини йўқотади ва машина йўл четидаги ариққа қулайди.
Tico ҳайдовчисининг 7-синфда ўқийдиган бир қизи ҳодиса жойида, 2-синфда таҳсил олувчи иккинчи қизи эса шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.