Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб президент ва ҳукумат ҳужжатлари асосида тузилган алоҳида идоралараро коллегиал органлар тугатилмоқда. Уларнинг айрим ваколатлари тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказилади.
Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 декабрдаги «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.
Т/р | Идоралараро коллегиал органнинг номи | Идоралараро коллегиал орган тузилиши учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Тугатилаётган орган функцияларини амалга оширувчи субъект (ваколатига оид қисми бўйича) |
I.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан фаолияти белгиланган идоралараро коллегиал органлар | |||
1. | Тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар танлаш бўйича ҳукумат комиссияси | Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-330-сон қарори | Ўтказилмайди |
2. | Чет тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича доимий ишлайдиган Мувофиқлаштирувчи кенгаш | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарори | Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги |
3. | Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш бўйича Махсус комиссия | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил ПҚ-2950-сон қарори | Ўтказилмайди |
4. | Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил | Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тартия ва спорт вазирлиги |
5. | Тошкент вилоятидаги аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июлдаги «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3142-сон қарори | Ўтказилмайди |
6. | Давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича Идоралараро кенгаш | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3231-сон қарори | Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ҳисоб палатаси |
7. | Дастур параметрларини бажаришни таъминлаш юзасидан маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ижроия ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги «Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3301-сон қарори | Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
8. | Божхона тартиб-таомиллари ва экспорт-импорт операцияларини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил | Ўтказилмайди |
9. | Республикада яратиладиган ва ишлаб чиқариладиган устувор дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини аниқлаш бўйича ишчи комиссия | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3532-сон қарори | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармавцевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги |
10. | Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш ва асосий вазифалари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги | Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси |
11. | Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил | Лимон етиштирувчилар |
12 | «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги ««Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги | Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
13 | Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ижросининг боришини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
II.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан | |||
14 | Тил ўргатиш Жумҳурият Кенгаши | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 29 июлдаги | Ўтказилмайди |
15. | Тиббиёт техникаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 6 ноябрдаги «Тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
16. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Автомобил йўллари кенгаши | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги 358-сон қарори | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги |
17. | Қишлоқ ахоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги 358-сон қарори | Ўтказилмайди |
18. | Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги | Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги |
19. | Фавкулодда вазиятларни прогнозлаш ва олдини олиш бўйича давлат дастурининг бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда ҳолатларни прогноз қилиш ва олдини олиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш ҳақида"ги 71-сон қарори | Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги |
20. | Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича Комиссияси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги |
21. | Тошкент шахрида транспорт инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни мувофиқлаштириш комиссияси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги «Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 20-сон қарори | Ўтказилмайди |
22. | Махаллий нозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркалари ташкилий кўмитаси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги |
23. | «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 июндаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 168-сон қарори | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги |
24. | Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги «Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги | Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги |
25. | Бир қатор тадбирлар амалга оширилишини шартсиз кўллаб-кўвватлашни тахлил қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича доимий ишлайдиган идоралараро комиссия | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги «Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги | Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
26. | Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларни амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги «Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 19-сон қарори | Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
27. | Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўриш, юқори даражали бизнес муҳитини шакллантириш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги «Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги 332-сон қарори | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Жиззах вилояти ҳокимияти |
28. | Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этишни мувофиқлаштирувчи кенгаш | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
29. | Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 939-сон қарори | Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси |
Бекор қилиш ва функцияларни бошқа идораларга ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш учун 2020 йил 1 мартга қадар муддат берилди.