18 декабрь куни Тошкентда метронинг Юнусобод йўналиши қурилишининг очиқ участкасида тупроқ ўпирилиши рўй берди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати.

«Ўзбекистон темир йўллари» раиси Хусниддин Хосилов ҳодиса жойига борди. Ҳодиса тафсилотлари ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари ҳақида яқин вақтларда хабар қилинади.

Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири Очилбой Раматовнинг шахсан назорати остида хизмат текшируви бошланди.

«Газета.uz» мухбирининг ўпирилиш рўй берган жойдан маълум қилишича, Mega Planet савдо маркази қаршисидаги йўл ёпилган, автобуслар йўналиши ўзгартирилган. Ҳодиса жойида бир неча тез тиббий ёрдам машиналари турибди.