Якшанба куни бўлиб ўтган сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 23 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилганидек, парламентнинг қуйи палатасидаги ўринлар қуйидагича тақсимланди:
- Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) — 43
- Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси — 35
- Ўзбекистон «Адолат» сотсиал-демократик партияси — 21
- Ўзбекистон Халқ демократик партияси — 18
- Экологик партия — 11
Парламент қуйи палатасига депутатлар 150 та сайлов округидан 128 тасида сайланди.
Хабар тўлдирилмоқда.