Янги йил байрамига бағишланган тантанали тадбирлар ва тантаналар Тошкентдаги 14 та масканда ўтказилади. Улар 22 декабрь куни бошланган ва 8 январгача давом этади, дея хабар берди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати.
Янги йил байрам тадбирлари қуйидаги масканларда бўлиб ўтади:
- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда «Hyatt Regency» меҳмонхонасининг олди майдонида;
- Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор Локоматив» боғида;
- Шайхонтоҳур туманидаги «Наврўз» боғида;
- Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги «Roison Electronics» корхонаси олд майдонида;
- Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;
- Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;
- Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги «Эко-боғ» ҳудудида;
- Мирзо Улуғбек туманидаги «Central park» ҳудудида;
- Сергели туманидаги «Green park» ҳудудида;
- Учтепа туманидаги «Фарҳод» деҳқон бозорининг Кичик халқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;
- Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;
- Яшнобод туманидаги «Ашхобод» маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;
- Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;
- Чилонзор туманидаги «Humo arena» муз саройининг олд майдонида.