Жума куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.
Ҳаво ҳарорати 5−10 даража илиқ атрофида бўлади.
Эртага ҳам республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат шундайлигича сақланиб туради — кечаси 0−5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5−10 даража илиқ бўлади. Бу меъёрларга яқин ҳароратдир.
Якшанба куни ҳаво оқимларининг алмашади: қуруқ ҳаво оқими ўрнини Каспий денгизи ҳудудидан кирадиган нам ва совуқ ҳаво оқими эгаллайди. У бутун республика ҳудудига таъсир кўрсатади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғли ҳудудларда кучли ёғин ёғиши мумкин, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 0−5 даржа илиқни ташкил қилади, бу кўрсаткич шу кун меъёридан сал пастдир.