Тошкентда дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилди. Бу ҳақдаги хабар 14 январь куни Uzbfashion Facebook-саҳифасида пайдо бўлди. Ушбу маълумот «Газета.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбалари томонидан ҳам тасдиқланди.
Нариман Григорян таниқли ўзбекистонлик дизайнер, халқаро кўргазмалар, танловлар ва фестиваллар иштирокчиси. 2004−2008 йилларда Ўзбекистон Хореография академиясида таҳсил олган. У Тошкентдаги Нариман Григорян савдо белгиси остида мода уйларига эгалик қилар эди.
Янгилик тўлдирилмоқда.