Жума куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳавонинг шаклланишига совуқ антициклон чегараси таъсир кўрсатмоқда, унинг маркази Қозоғистоннинг шарқий туманлари устида жойлашган. Бутун республика бўйлаб очиқ об-ҳаво кузатилмоқда, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Ҳаво ҳарорати кундузи 2−5 даража илиққача, жанубда 7 даража илиққача кўтарилди, бу меъёрий қийматлардан сал пастдир.

Шанба кунига ўтар кечаси Ўзбекистон ҳудуди ҳали ҳам совуқ антициклон чегараси таъсирида бўлади ва совуқ ҳаво сақланиб туради. Кундузи совуқ ҳаво оқими шарқ томонга аста чекинади ва ҳарорат 5−7 даража, айрим жойларда 8−10 даражагача илийди. Республикада кам булутли ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин.

Якшанба куни Туркманистондан нам ҳаво оқими киришни бошлайди. Республика бўйича об-ҳавонинг булутли бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, шамол кучайиб секундига 15−20 метр тезликда эсади. Кечаси 0−2 даража совуқ бўлади, кундузи 2−4 даража илиқ бўлади.