Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Nexia ва FN 953 LOBOL трактори тўқнашуви натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса 9 март куни 9:00 да содир бўлди. Енгил автомобиль чапга қайрилаётган тракторнинг омочига бориб урилган.
Зарба ортидан Nexia ёнган. Ҳайдовчи ва унинг йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.