Айни пайтда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида Тошкент шаҳридан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқаролар ҳам бор. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 55 нафарни ташкил этмоқда.
Беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган.
Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанаётганлиги маълум қилинган.