«Мазмунли карантин» лойиҳаси давомида сизга TED|Uzbek Language жамоаси томонидан ўзбек тилидаги субтитрлар жойлаштирилган TED чиқишлари ва TED-Ed дарсларини, ҳамда Ўзбекистонда ташкиллаштирилган TEDx лойиҳаларидан чиқишларни ҳавола қилиб борамиз.

Хорижий тилдаги видеоларда ўзбек тилидаги субтитрлар автомат равишда ёқилган. Агарда ўзбек тилидаги субтитрлар чиқмаётган бўлса, созламалар қисмидан уни ёқишингиз ва ўзбек тилини танлашингиз керак.

Ҳаётимни ўзгартирган совға (3 дақиқа)

Стейси Крамер бир қарашда хавфли ва ҳалокатли туюладиган ҳаётий тажрибанинг бебаҳо совғага айланиши ҳақидаги таъсирли ҳикояни сўзлаб беради.

«True» сўзининг ростакам тарихи (4 дақиқа)

Сўз қанчалик эски бўлса, унинг тарихи ҳам шунчалик узун ва қизиқарлидир. «Тrue» сўзи қадимги инглиз тилидан келиб чиққан бўлиб, у «betroth» (никоҳламоқ), «truce» (ярашув) ва … «tree» (дарахт) каби сўзлар билан битта илдизга эга. Гап шундаки, дарахтлар чидамлилик ва содиқлик тимсоли бўлган, ва бундай маъноларни айнан «true» (рост) сўзи бера олади. Жина Кук «true» ва «tree» сўзлари ўртасидаги поэтик муносабатларни таърифлаб беради.

«TED Talk» дунёнинг турли бурчагидаги ёрқин фикр намоёндаларининг оммалашувга муносиб ғояларини («Ideas worth spreading») алмашишлари учун яратилган ўзига хос платформа вазифасини бажаради. 1984 йили TED (Technology, Entertainment, Design) биринчи марта ташкил этилганда, унда технология, санъат ва дизайнга оид мавзулар муҳокама қилинган. Бугунги кунга келиб эса, TED доирасида дунёнинг 110 тилида атроф-муҳит масалаларидан тортиб, санъат соҳасигача бўлган мавзулар қамраб олинган.