8 апрель соат 17:15 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 нафарга ошиб, 545 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Бундан аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14 тага ошиб, жами 534 нафарга етгани хабар қилинган эди.
Қайд этиш жоизки, ушбу ҳолатларнинг 30 тасида беморлар тўлиқ соғайган бўлса, 3 тасида ҳаётдан кўз юмди. Хусусан, 7 апрель оқшомида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида чирчиқлик 40 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди.