Forbes 2020 йилнинг энг бадавлат шахсларини эълон қилди. Рўйхатга 241 нафар аёл кирган.

Энг ёш бадавлат инсонлар рўйхатида аёллар етакчилик қилмоқда. 22 ёшли модель Кайли Женнер энг ёш миллиардерга айланган. Унинг бойлиги 1,1 млрд долларга тенг.

Аёл-миллиардерлар орасида биринчи ўринда Элис Уолтон — Walmart асосчиси Сэм Уолтоннинг ягона қизи. Унинг бойлиги ўтган йилгига нисбатан 10 млрд долларга ошиб, 54,4 млрд долларга етган.

Коронавирус пандемияси сабабли рўйхатдаги аёлларнинг ярмидан кўпининг даромадалари камайган. Германиянинг энг бой аёли Сюзанна Клаттен BMW акцияларининг нархи тушиб кетганлиги боис бир йил ичида 4 млрд доллар йўқотди.

Лекин пандемия сабабли баъзи бозорлар даромадлар ошди, бунга фармацевтика соҳаси яққол мисол бўлади. Хитойнинг Hansoh Pharmaceutical фармацевтика компанияси раиси Чжун Хуэйцзюаннинг капитали 14,6 млрд долларга етди. Июнь ойидан бошлаб ушбу компанияларининг акциялари 25%га ошган.

Энг бой 10 нафар аёлнинг рўйхати қуйидагича:

Исми
Ёши
Даромад манбаси
Фуқаролиги
Бойлиги (млрд долларда)
Эллис Уолтон
71
Walmart
АҚШ
54,4
Франсуаза Беттанкур-Мейер
66
L’Oreal
Франция
48,9
Жулия Кох
57
Koch Industries
АҚШ
38,2
Маккензи Безос
50
Amazon.com
АҚШ
36
Жаклин Марс
80
Mars Inc.
АҚШ
24,7
Ян Хуэйянь
38
Country Garden Holdings
Хитой
20,3
Сюзанна Клаттен
57
BMW, фармацевтика
Германия
16,8
Лорен Пауэлл Джобс
56
Apple, Disney
АҚШ
16,4
Чжун Хуэйцзюань
59
Hansoh Pharmaceutical
Хитой
14,6
Жина Райнхарт
66
Hancock Prospecting
Австралия
13,1