8 апрель куни Spark автомобилининг жарлик устидаги сув қувурларидан ўтгани тасвирланган видеоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматининг хабар қилишича, ролик 4 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида тасвирга олинган.
Ҳайдовчи Ж.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−5-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши) 2-қисмига кўра баённома тузилиб, БҲМнинг 10 баравари (2,23 млн сўм) миқдорида жарима белгиланди.
ЙҲХББ йўл ҳаракати иштирокчиларини ўз ҳаётларини хавф остига қўймаслик ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирди.
Фото: ИИВ ЙҲХББ.
9 апрель куни туман ЙҲХБ ходимлари саъй-ҳаракатлари билан келгусида бошқа ҳайдовчилар ҳам шу каби хавфли ҳаракатларни содир этмасликлари учун қувурлар устига тўсиқ ўрнатилди.