12 апрель куни тахминан 7:00 да Каттақўрғонда (Самарқанд вилояти) икки қаватли уйлардан бирида гз портлаши содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Бинонинг қисман қулаб тушиши оқибатида уч киши ҳаётдан кўз юмди, яна тўрт киши турли даражада тан жароҳати олди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати.

Дастлабки тахминларга кўра, портлашга икки қаватли уйнинг биринчи қаватидаги квартирада газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.