13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Кун давомида касалликнинг 133 янги ҳолати қайд этилди (бир кун олдин — 98).
Коронавирусдан соғайланган сони эса ҳозирда 85 кишини ташкил этмоқда. Тўрт киши ҳаётдан кўз юмди.
Шунингдек, 80,3 мингдан ортиқ одам карантинда, шундан 57,6 минг киши уйда, 22,7 минг киши эса стационарларда.