14 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Бахром Ашрафханов Тошкент шаҳридан Боку шаҳрига етиб келди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

У бунга қадар Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Бахром Ашрафханов (1969 йил туғилган) Тошкент политехника институти (1990), Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1993) ва Кентукки Университетларини (США, 1994) битирган.

Пенсия жамғармасининг директори сифатидаги фаолиятидан олдин, молия вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари (2018 йил сентябрь ойидан), «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатган. 2016−2018 йилларда у Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси бўлган.