16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1390 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Ушбу беморларнинг 140 нафари инфекциядан бутунлай соғайган бўлса, 4 нафари вафот этган. Шундай қилиб, ҳозирда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 1246 нафар бемор даволанмоқда.

Бундан аввалроқ COVID-19 беморларининг даволаниш жойи бўйича статистикаси эълон қилинган эди.