Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг мамлакат ҳудудлари бўйича жойлашуви статистикасини эълон қилди.

Хабар эълон қилинган вақтда 15 мартдан бери аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 1380 тани, соғайганлар 140 нафарни ва вафот этганлар 4 нафарни ташкил этмоқда.

Статистикада Тошкент вилоятидан ташқари барча ҳудудларда коронавирусдан даволанган ва айни пайтда даволанишда бўлган беморлар сони келтириб ўтилган.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморларнинг аксарияти ташхис қўйилмасдан аввал карантинда бўлгани, инфекция аниқланганидан кейин эса ҳудудлардаги ихтисослаштирилган муассасаларга юборилганини маълум қилди.