Қор, совуқ ва кучли ёмғир каби об-ҳаво аномалиялари билан апрель ойининг биринчи ярмидан кейин Ўзбекистонда баҳорги — қуёшли ва иссиқ об-ҳаво ҳукмронлиги ўрнатилмоқда.

Ўзгидромет матбуот хизматининг хабар беришича, худди шу об-ҳаво дам олиш кунлари ва келгуси ҳафтанинг биринчи ярмида ҳам давом этади.

17 апрель куни кундузи ҳаво ҳарорати +20… +22 даража, якшанба куни эса +23… +25 даражагача кўтарилади, бу иқлимий меъёрларга яқин.

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати янада юқори — + 26 … + 27 даражагача кўтарилади.

Синоптикларнинг эслатишича, энг иссиқ йилларда апрель ойининг охирги ўн кунлиги бошида ҳаво ҳарорати +32… +34 даражага, республиканинг жанубида эса +35… +37 даражага етган.