19 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1495 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Кеча кун давомида 85 та янги ҳолат тасдиқлангани ҳақида хабар қилинди.
Айни вақтга қадар 195 киши коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 5 киши инфекция келтириб чиқарган асоратлардан вафот этди.