21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1678 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

10:00 ҳолатида эса мамлакатда COVID-19 ҳолатлари 30 тага ошиб, жами 1657 тага етгани хабар қилинган эди. Шундай қилиб, кун давомида 51 та янги ҳолат қайд этилди.