Ўзбекистонда 150 мингга яқин инсон коронавирус бўйича тестдан ўтказилган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов брифингда маълум қилди.

Унинг айтишича, яқин орада бу рақамлар ярим миллионга етказилади.

Олинган тестларнинг сони келгусида максимал оширилиши ҳисобига карантин шартларини юмшатиш мумкинлиги айтилган.

Бундан ташқари, унинг маълум қилишича, ҳозирда хусусий клиникаларда тест ўтказиш қарори ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистонда тестлар лабораторияда полимераза занжирли реакцияси ёрдамида амалга оширилади. Ўзига хослик, сезувчанлик ва маълумотлар аниқлилиги юқори даражада. Экспресс-тестлар мамлакатда ўтказилмайди.