Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 8 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганлардан 5 нафари Андижон шаҳридан, 3 нафари Жалақудуқ туманидан. Улардан 4 нафари эркак бўлса, яна 4 нафари аёллардир. Барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтгача 13 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 21 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 269 нафарни ташкил этмоқда.