20 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россияда турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафар фуқаронинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Вафот этганларнинг жасади Россия — Қозоғистон — Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспорти орқали олиб келинди. Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилди, дейилади хабарда.

Агентлик Россияда вафот этганларнинг бирортаси ҳам коронавирус пандемиясига чалинмаганини алоҳида қайд этди.