23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бундан аввалроқ тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари 19 тага кўпайиб, 1735 тага етгани хабар қилинган эди. Шундай қилиб, кунлик ўсиш 42 тани ташкил этди.

Шу билан бирга, бугун жами 111 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 561 нафарга етди.