Ўзбекистон президент қарори билан Хамраев Эркин Жалилович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмита раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. У мазкур лавозимга 11 февраль куни Ҳукумат қарори билан тайинланган эди.
Олдинроқ Эркин Хамраев Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн (Германия) шаҳридаги дипломатик ваколатхонасида бош консул бўлиб ишлаган.