Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, сўнгги 9 соат давомида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган ҳолда, бугун 100 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди.

Андижон вилоятида 27 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар, жами 34 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Эндиликда дарддан фориғ бўлганлар Андижонда 88 нафарни, Сурхондарёда эса 18 нафарни ташкил қилмоқда.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 100 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 992 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1924 нафарни ташкил қилмоқда.