Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 11 нафар бемор тўлиқ соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган.
Беморларнинг барчаси эркак бўлиб, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан 2 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 289 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 300 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1005 нафарни ташкил этмоқда.