Сирдарё вилоятида илк бор 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиқди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 3 нафари Қозоғистон Республикасидан. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 33 ёшда.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан (7 нафари Нукус шаҳридан, 3 нафари Қўнғирот туманидан, Мўйноқ ва Қонликўл туманларидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йилда туғилган.

Наманган вилоятида эса 11 нафар коронавирус бемори тузалди. Соғайганларнинг барчаси Намангандан (9 нафари Наманган шаҳридан, Учқўрғон ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.

Хоразм вилоятида 27 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Соғайганларнинг барчаси 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган. Улардан 22 нафари эркак, 5 нафари аёллардир.

Ҳудудлар кесимида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 5 нафардан, Жиззах ва Андижон вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1059 нафарни ташкил этмоқда.