Ўзбекистонга Хитойнинг иккинчи марта юборган инсонпарварлик юкининг бир қисми етиб келди. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

29 апрель куни тонгда Тошкент шаҳрининг халқаро аэропортига бортида Хитой ҳукумати инсонпарварлик ёрдами сифатида юборган 100 мингта тест-тизими бўлган самолёт келиб қўнган.

Юкларнинг қолган қисми: 50 мингта тиббиёт ҳимоя кийимлари, 150 мингта KN95 тиббиёт ниқоблари, 1 миллионта тиббиёт жарроҳлик ниқоблари, 150 мингта тиббиёт қўлқоплари ва 1000 дона масофавий термометр: ҳам тез орада тайёрланаши ва Ўзбекистонга етказилиши айтилмоқда.