АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC/CAR) Марказий Осиё ҳукуматларининг COVID-19 га қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 6,8 миллион доллар ажратди, бунинг 2,07 миллион доллари эса Ўзбекистонга берилади, дея хабар бермоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Бу маблағ COVID-19 тестлари учун лаборатория жиҳозлари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга сарфланади.
Шунингдек, ажратилган маблағ CDC Атлантада очганига ўхшаш Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш ва тренинг ўтказишга сарфланади.
CDC чегара кириш пунктларида текширувдан ўказиш учун техник кўмак ҳам беради, бу эса мамлакатнинг чегараларда шахсларни аниқлаш ва жавоб қайтариш қобилиятини мустаҳкамлайди.