11 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2453 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 562 киши даволанмоқда, 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони ҳозирда 1881 кишини ташкил этмоқда. Ўн киши ҳаётдан кўз юмган.