Қирғизистон ҳукумати Сардоба сув омбори тўғони ўприлишидан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами юборди, дея хабар берди Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати.


Инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусов ва Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирлиги вакили кузатуви остида Янгиер шаҳрининг «Yangi-Yangiyer» темирйўл станциясига етиб келди.

Станцияда делегацияни вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги масъуллар кутиб олдилар.

Мазкур инсонпарварлик ёрдамидан 1000 тонна цемент, 100 тонна гуруч ва 10 тонна ўсимлик ёғи ўрин олган.