Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ, «Сариқ» тоифада бўлган Зарафшон шаҳри «Қизил» тоифадаги ҳудудга ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда «Коронавирус инфо» расмий Телеграм-каналида хабар қилинди.
Мазкур қарор Республика махсус комиссияси жорий йилнинг 9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида корнавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келгани, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги таклифларини инобатга олинган ҳолда қабул қилинди.
Унга кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, «қизил» тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият (камида 14 кун давомида) барқарорлашгунга қадар сақланиб қолади.
Навоий вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари тоифасига ўзгартириш киритмади.