11 май куни Сурхондарёда фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

16:30 да 36 ёшли А.Р. бошқарувидаги Lacetti Шўрчи тумани «Оқкамар» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-592 автомобиль йўлининг 6-километрида ҳаракатланиб келаётганида қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ушбу йўналишдан келаётган 38 ёшли К.А. бошқарувдаги мотороллер билан тўқнашган.

Натижада мотороллер ҳайдовчиси К.А., тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.