Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 14 май соат 23:00 ҳолатида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 нафарни ташкил қилмоқда.
Кун давомида 33 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди (кеча — 65 та эди). Хусусан, коронавирус ҳолатлари Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти — 22 та, Самарқанд— 5 та, Навоий ва Сирдарё — 2 тадан, Андижон ва Наманган — 1 тадан аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 12 тасида беморлар хориждан келиб карантинган олинган бўлса, қолган 21 нафари карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасида аниқланди. Хусусан, хориждан келиб касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 10 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар, 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари Тожикистондан келган.
Кун давомида жами 60 нафар бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2136 нафарга етди. Даволаниш кўрсаткичи — 80 фоиз. Жумладан, Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди. Ҳозирда республика бўйича 498 нафар бемор даволанмоқда.
Ҳудудлар бўйича COVID-19 статистикаси
- Қорақалпоғистон — 120 та ҳолат, 110 бемор соғайган, 10 бемор қолган;
- Андижон вилоятида — 170 та ҳолат (+1), 162 бемор соғайган, 8 нафар қолган;
- Бухоро вилоятида — 440 та ҳолат, 433 бемор соғайган, 7 бемор қолган;
- Жиззах вилоятида — 3 та ҳолат, 3 бемор соғайган;
- Қашқадарё вилоятида — 6 та ҳолат, 6 бемор соғайган;
- Навоий вилоятида — 19 та ҳолат (+2), 2 бемор соғайган, 17 бемор қолган;
- Наманган вилоятида — 247 та ҳолат (+1), 202 бемор соғайган (4 та ўлим), 45 бемор қолган;
- Самарқанд вилоятида — 214 та ҳолат (+5), 129 бемор соғайган (+26, 1 та ўлим), 111 бемор қолган;
- Сирдарё вилоятида — 35 та (+2) ҳолат, 14 бемор соғайган, 19 бемор қолган;
- Сурхондарё вилоятида — 44 та ҳолат, 40 бемор соғайган, 4 бемор қолган;
- Фарғона вилоятида — 158 та ҳолат, 157 нафари соғайган (+1, 1 та ўлим);
- Хоразм вилоятида — 233 та ҳолат, 210 бемор соғайган, 23 бемор қолган;
- Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри — 951 та ҳолат (+22), 668 бемор соғайган (+33, 5 та ўлим), 283 бемор қолган.