15 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2686 (+4) нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги ҳолатлар
Кун давомида мамлакатда 41 янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди (кеча — 33 та эди). Янги аниқланган ҳолатларнинг 5 тасида инфекция халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар, 5 таси Россиядан, 3 нафари Қозоғистон ва 3 нафари Тожикистондан келганлар, қолган 25 та ҳолат эса аввалдан карантинга олинганлар орасида тасдиқланган.
Янги ҳолатларнинг 23 таси Самарқанд, 4 таси Қорақалпоғистон Республикаси, 3 таси Наманган вилояти, қолган 11 таси Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳамда пойтахт хиссасига тўғри келган.
Бугун Сирдарё вилоятида даволанаётган барча 24 нафар бемор Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасига кўчириб ўтказилди.
Соғайганлар
Бир кун мобайнида Ўзбекистонда 22 киши (кеча — 60) коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайиб, тузалганлар сони 2158 кишига етди. Ҳозирда мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда.
Ҳудудлар бўйича COVID-19 статистикаси
- Қорақалпоғистон — 124 та ҳолат (+4), 112 бемор соғайган (+2), 12 бемор қолган;
- Андижон вилоятида — 170 та ҳолат, 162 бемор соғайган, 8 нафар қолган;
- Бухоро вилоятида — 440 та ҳолат, 433 бемор соғайган, 7 бемор қолган;
- Жиззах вилоятида — 3 та ҳолат, 3 бемор соғайган;
- Қашқадарё вилоятида — 6 та ҳолат, 6 бемор соғайган;
- Навоий вилоятида — 19 та ҳолат, 2 бемор соғайган, 17 бемор қолган;
- Наманган вилоятида — 250 та ҳолат (+3), 207 бемор соғайган (+5, 4 та ўлим), 45 бемор қолган;
- Самарқанд вилоятида — 242 та ҳолат (+28), 144 бемор соғайган (+15, 1 та ўлим), 84 бемор қолган;
- Сирдарё вилоятида — барча беморлар Тошкент шаҳрига ўтказилди;
- Сурхондарё вилоятида — 44 та ҳолат, 40 бемор соғайган, 4 бемор қолган;
- Фарғона вилоятида — 158 та ҳолат, 157 нафари соғайган (1 та ўлим);
- Хоразм вилоятида — 233 та ҳолат, 210 бемор соғайган, 23 бемор қолган;
- Тошкент, Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳри — 997 та ҳолат, 682 бемор соғайган (5 та ўлим), 315 бемор қолган.