18 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 73-чи Бош ассамблеяси видео-режимда ўз фаолиятини бошлади. Ялпи мажлисни Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзинпин очиб берди.

Тадбир давомида, Си Цзинпин Хитой янги коронавируснинг мамлакатда тарқалиши ва унга қарши кураш чоралари тўғрисида Соғлиқни Сақлаш ташкилотига етарли ва ошкора маълумот берганини айтди.

ХХР раҳбари, шунингдек, Хитойнинг коронавирус тарқалишига қарши кураш ва ривожланаётган давлатларга ёрдам бериш бўйича ҳаракат дастурини тақдим этди. Хусусан, икки йил ичида Пекин эпидемиядан зарар кўрган давлатларни қўллаб-қувватлаш учун 2 миллиард доллар ажратади.

БМТ билан ҳамкорликда Хитойда дунёнинг муҳтож мамлакатларига эпидемияга қарши дори-дармонларни ишончли етказиб бериш учун глобал омборхона ва хаб ташкил этилади. Ушбу зарур воситаларни экспорт қилиш учун яшил божхона йўлаги ташкил этилади.

Шунингдек, Африка мамлакатларига ёрдам бериш имкониятини енгиллаштириш учун Хитой 30 та махсус механизмни яратади. Си Цзинпин, бундан ташқари, «Катта йигирматалик» (G-20) томонидан қашшоқ давлатларнинг қарзларини тўлашга мораторий жорий этиш ғоясини илгари суришини айтди.