3 июнь куни Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарди, дея хабар бермоқда Беларусь президенти ахборот хизмати.

Беларусь президенти янги ҳукумат таркибини бўйича таклифлар борасида йиғилиш ўтказган. Лукашенко Вазирлар маҳкамаси истеъфосини август ойида кутилаётган президентликка сайловларга боғлаган.

Беларусь президенти ҳукуматдаги ўзгаришлар сезиларли бўлмаслигини айтган. «Ҳукумат ўзгариши оқибатида революция бўлишини кутиш керак эмас», — деган у.

9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Александр Лукашенко олтинчи маротаба президентликка сайловларда қатнашишини маълум қилган.