Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 8−10 июнь кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи ҳақида огоҳлантириш берди.
Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг 1050 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади хабарда.
Аввалроқ ҳафта охиригача тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ҳақида хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши оқибатида кўплаб фуқаролар эвакуация қилинди, уй-жой ва чорва молларига зарар етди. Жиззах вилоятида эса иккита ҳолатда сел оқизиб кетган болалар опа-ука ва 10 ёш ҳаётдан кўз юмди.