Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорига асосан, адлия катта маслаҳатчиси Алламбергенов Фархат Ембергенович Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бо прокуратураси матбуот хизмати.

Фархат Алламбергенов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

У 1997 йилдан 2017 йилга қадар прокуратура органлари тизимида турли масъул лавозимларда хизмат қилган.

Фархат Алламбергенов 2018 йил ноябридан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Хидир Каримов ўрнига тайинланди.