10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4591 (+44) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, Тошкент вилоятида 2 нафар, Сирдарё вилоятидан 8 нафар ва Хоразм вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳамда 6 нафар Тошкент шаҳрида, 3 нафар Сирдарё вилоятида, 1 нафар Хоразм вилоятида, 2 нафар Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

️Айни пайтда мамлакатда 3504 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

️Ҳозирда тўққиз худуддаги тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.