16 июнь куни Тошкент вақти билан 14:21 да Ўзбекистон шаҳарларида ер ости силкинишлари қайд этилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, зилзила эпицентри Афғонистонда, Тошкентдан 524 км жанубий-шарқий йўналишда жойлашган. Магнитуда М=5,3, чуқурлик 214 км.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкент : 524 км, 2 балл.
- Наманган : 482 км, 2 балл.
- Андижон : 471 км, 2 балл.
- Фарғона : 416 км, 2 балл.
- Гулистон : 455 км, 2 балл.
- Жиззах : 458 км, 2 балл.
- Самарқанд : 469 км, 2 балл.
- Термиз : 319 км, 2 балл.
- Қарши : 501 км, 2 балл.
- Навоий : 603 км, 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, кун аввалида Тожикистон ҳудудида содир бўлган зилзила ҳам Ўзбекистон шаҳарларида сезилган эди. Биринчи зилзила магнитудаси эпицентрда 5,5 ни ташкил этган эди.