23 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6662 (+127) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
79 нафар — Карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 14 нафар — Хоразм вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида);
- 7 нафари — Қашқадарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида);
- 9 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида);
- 5 нафари — Сирдарё вилоятида;
- 3 нафари — Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
- 3 нафари — Андижон вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида);
- 3 нафари — Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);
- 3 нафари — Наманган вилоятида аҳоли орасида;
- 1 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
23 июнда кун давомида эса 201 та коронавирус ҳолати қайд этилди. 168 нафари Карантин муассасаларида, 30 нафари аҳоли орасида (шундан 9 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафардан Наманган ва Тошкент вилоятида, 2 нафардан Андижон ва Сурхондарё вилоятида, 1 нафар эса Сирдарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 4560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган. Кун давомида эса 110 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда 2083 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.