Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 5000 нафардан ошди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Сўнгги соатларда 125 нафар бемор тузалиб, уйига кузатилди.
Жумладан:
- пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида — 18 нафар;
- Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида — 14 нафар;
- Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида — 14 нафар;
- шаҳар 1-сон клиник шифохонасида — 34 нафар;
- шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида — 7 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида — 5 нафар;
- Қашқадарё вилоятида — 19 нафар;
- Навоий вилоятида — 14 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан халос бўлди.
Кун давомида соғайганлар — 161 нафар. Мамлакат бўйлаб жами соғайганлар — 5038 нафар.