UzAuto Trailer компанияси КАМАЗ ИЧАЖ ва «КАМАЗ-ЛИЗИНГ» билан ҳамкорликда «3 таси 1 да» Мега акцияси бошланганлигини эълон қилади ва автосамосвалнинг энг машҳур модели — КАМАЗ 6520−1043ни фойдали шартларда сотиб олишни таклиф этади.
Ушбу акция Сирдарё ва Бухоро вилоятларидаги фавқулодда ҳодисалар оқибатини тезкор бартараф этиш дастурлари доирасида қатнашаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистоннинг барча минтақаларида урбанизация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида, шунингдек пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилмоқда.
Самосвалга чегирма — 72,0 млн. сўм, унинг акция доирасидаги нархи 598 млн. сўм, ҚҚС билан (стандарт нархи — 670 млн. сўм).
«Пулини тўлаб, техникани ҳозироқ олиб кетинг, вақтингизни харидда тежаб, бизнесга сарфланг! Бошқалар импортдан олиб келгунча — Сиз ишни пишитиб қўйган бўласиз», — дейилади компания хабарида.
Ишлаб чиқарувчидан лизинг
Дастлабки тўловни (бўнакни) тўлаб, техникани бир соат ичида олиб кетиш мумкин. Бунда, комиссия — 0%.
Лизинг муддати — 36 ойгача;
Якуний ставка қолдиқ қийматга йиллик 16% — сўндириш бир текисда ё камайиб бориш тартибида;
Бўнак тўлови — 25%дан бошлаб;
Битимни расмийлаштириш ва ҳужжатлар тақдими — онлайн тарзда.
Бепул техник хизмат кўрсатиш
Компаниянинг хабарида таъкидланишича, битимга бонус сифатида, мижоз умумий қиймати 15 млн сўмлик 8 та бепул техник хизматга (ТХ) эга бўлади, улардан 1 йил ёки 60 000 км юриш давомида фойдаланиш мумкин. Улар ўз ичига қуйидагиларни олади:
- Барча мой ва суюқликларни алмаштириш;
- Барча фильтрларни алмаштириш;
- Тўлиқ сервис консультацияси.
UzAuto Trailer акция таклифлари ўзаро жамланишини ва бу билан ўз мижозларига уч карра қўпроқ фойда таклиф этишини таъкидлайди.
Акция 2020 йил 1 августгача давом этади.
«Биз расман эълон қиламиз: Сиз юқорида ўқиганларингизнинг барини алдовсиз ва мураккаб таомилларсиз қўлга киритасиз», — дейилади хабарда.
Қўшимча маълумот олиш учун ягона call-марказ (+99871) 202−88−66 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
Сайт: uzautotrailer.uz
Facebook: facebook.com/UzautoTrailerKAMAZ/
Telegram: t.me/uzautotrailer_official
Instagram: instagram.com/uzautotrailer_kamaz/
Реклама ҳуқуқи асосида