27 июнь куни соат 9:33 да Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида зилзила сезилди, унинг эпицентр маркази Афғонистонда бўлган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, эпицентрда зилзила магнитудаси 5, чуқурлиги эса 100 км бўлган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Фарғона (453 км) — 2 балл;
- Гулистон (443 км) — 2 балл;
- Жиззах (429 км) — 2 балл;
- Самарқанд (424 км) — 2 балл;
- Термиз (240 км) — 3 балл;
- Қарши (437 км) — 2 балл.